ТИЖОРАТ БАНКЛАРИДА ФОИЗ РИСКИНИ БОШҚАРИШГА БЎЛГАН НАЗАРИЙ – АМАЛИЙ ЁНДАШУВЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Abstract
Фоиз риски асосий фаолияти фоизларга асосланган молиявий ташкилотлар, хусусан тижорат банкларининг фаолиятига энг катта таҳдид соладиган рисклардан бири ҳисобланади. Тижорат банкларида фоиз рискини бошқариш муаммолари хорижлик, МДҲ ҳамда маҳаллий олим ва тадқиқотчилар томонидан ўрганилаётган бўлиб, уларда тижорат банкларининг фаолиятида фоиз рискининг ўрни ва уни бошқаришнинг аҳамияти хусусида назарий ва амалий фикр – мулоҳазалар билдирилган. Бундан ташқари, Федерал депозитларни суғурталаш корпорацияси ва Базель қўмитаси томонидан ҳам бу муаммога бўлган ёндашувлар ўрганилган бўлиб, қуйида буларнинг барчаси хусусида қисқача фикр билдириб ўтамиз.