АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОАДА ВАСАТИЙЛИК ТАМОЙИЛИ ВА ТЎРТ ФИҚҲИЙ МАЗҲАБНИНГ ИСЛОМИЙ ТАФАККУРДАГИ ЎРНИ
Keywords:
Аҳли сунна вал жамоа, васатийлик, васат, тўрт фиқҳий мазҳаб, мўътадиллик, ижтиҳод, фиқҳий ихтилоф, Қуръон ва суннат, шариат, мувозанат. «Васат» сўзи Қуръони Каримнинг бешта оятида зикр қилинган. Масалан, Аллоҳ таоло Бақара сурасида:Abstract
Ушбу мақолада Ислом динидаги васатийлик (мўътадиллик) тамойилининг Қуръон ва суннат асосидаги мазмун-моҳияти атрофлича таҳлил қилинади. Хусусан, «васат» тушунчасининг луғавий ва истилоҳий маънолари, унинг исломий фикр тизимида тутган ўрни классик араб луғатлари ҳамда замонавий исломшунос олимлар қарашлари асосида ёритилади. Мақолада Аҳли сунна вал жамоага мансуб тўрт фиқҳий мазҳаб (ҳанафий, моликий, шофеъий, ҳанбалий) исломий мўътадилликнинг амалий ифодаси сифатида талқин қилиниб, уларнинг пайдо бўлиши, ижтиҳодий асослари ва васатийлик тамойилини сақлаб қолишдаги аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилади. Шунингдек, фиқҳий ихтилофларнинг табиати, уларнинг ақийдавий масалалардан фарқи ҳамда шариатда мувозанатни таъминлашда мазҳабларнинг ўрни очиб берилади. Мақола хулосасида мўътабар фиқҳий мазҳабларнинг мусулмон уммати ҳаётидаги барқарорлик, илмий мерос ва динни тўғри англашдаги ўрни алоҳида таъкидланади.
