АЛИМЕНТНОЕ ПРАВО: ЗАКОННЫЕ МЕХАНИЗМЫ ОБЕСПЕЧЕНИЯ ИНТЕРЕСОВ НЕСОВЕРШЕННОЛЕТНИХ

Authors

  • Джалилов Азамат Амриллоевич независимый исследователь Ташкентского государственного юридического университета Author

Keywords:

алимент мажбуриятлари, оила ҳуқуқи, фуқаролик ҳуқуқи, болалар манфаати, тенглик принципи, мулкий муносабатлар, суд амалиёти, Düsseldorf жадвали, ижтимоий адолат, оилавий мажбуриятлар, ҳуқуқий кафолатлар.

Abstract

Мақолада алимент институтининг ҳуқуқий табиати, унинг фуқаролик ва оила ҳуқуқи тизимидаги ўрни ҳамда ижтимоий аҳамияти таҳлил қилинган. Муаллиф алимент муносабатларини оила аъзоларининг мулкий ҳуқуқларини таъминловчи ва ижтимоий адолатни амалга оширувчи муҳим ҳуқуқий механизм сифатида баҳолайди. Ўзбекистонда алимент тўлаш билан боғлиқ ҳуқуқий муаммолар, айниқса, ота-оналарнинг ўз фарзандларини моддий таъминлаш мажбуриятини бажармаслик ҳолатлари ёритилган. Шу билан бирга, халқаро тажриба, жумладан Германиядаги Düsseldorfer Tabelle тизими таҳлил қилиниб, уни миллий қонунчиликка мослаштириш таклифи илгари сурилган. Муаллифнинг фикрича, алимент мажбуриятларини таъминлаш нафақат ҳуқуқий, балки ахлоқий масъулиятдир ва бу давлатнинг болалар манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича конституциявий вазифаси билан чамбарчас боғлиқ. Шу сабабли, суд амалиётида алимент масалаларига оид Пленум қарорларини такомиллаштириш, “бирга яшаш” ва “номақбул хулқ” каби ҳуқуқий асосларни аниқлаш зарурлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган.

Downloads

Published

2026-01-12

Issue

Section

Articles

How to Cite

АЛИМЕНТНОЕ ПРАВО: ЗАКОННЫЕ МЕХАНИЗМЫ ОБЕСПЕЧЕНИЯ ИНТЕРЕСОВ НЕСОВЕРШЕННОЛЕТНИХ. (2026). Innovate Conferences, 19-25. https://innovateconferences.org/index.php/ic/article/view/591